Ҳиндистонда 3 июнь, душанба куни Ан-32 ҳарбий-транспорт самолёти парвоздан ярим соат ўтгач, бортида экипаж аъзолари ва йўловчилари билан радарлардан ғойиб бўлди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар қилади.
Хабарларга кўра, ҳарбий самолёт мамлакатнинг шимоли-шарқидаги Ассам штатидаги Джорхат аэропортидан ҳавога кўтарилган. Аммо самолёт ярим соатдан сўнг радарлардан ғойиб бўлган.
Йўқолган самолёт бортида саккиз нафар экипаж аъзоси ва беш нафар йўловчи бўлган.
Йўқолган самолётни қидириш учун Су-30 қирувчи ҳамда махсус операциялар ўтказиш учун мўлжалланган С-130 ҳарбий самолётлари сафарбар қилинди.
Изоҳ (0)