«Ливерпуль» Европа Чемпионлар Лигасининг финалида «Тоттенҳэм»дан устун келди (2:0).
Мадриднинг «Vanda Metropolitano» стадионида бўлиб ўтган учрашувда «қизиллар» ҳужумчилари Муҳаммад Салоҳ ҳамда Дивок Ориги биттадан голга муаллифлик қилди.
«Мерсисайдликлар» мазкур мусобақада олтинчи маротаба ғолибликни қўлга киритди. Бунга қадар клуб 1977, 1978, 1981, 1984 ва 2005 йилларда ушбу совринга эга чиққанди.
«Ливерпуль» қўлга киритилган ғалабалар сони бўйича фақатгина «Реал» ва «Милан»дан ортда қолмоқда. «Қироллик клуби» 13 марта ушбу мусобақа ғолибига айланган бўлса, «россонерилар» ҳисобида 7 та соврин мавжуд. 5 тадан совринга эга чиққан «Барселона» ва «Бавария» эса кейинги поғонларни қайд этиб турибди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)