Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Адлия вазирлиги томонидан «Бола ҳуқуқлари» сайти яратилди. ЎзАнинг ёзишича, сайт тақдимоти 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида бўлиб ўтди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

— Сайт «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида яратилди», — дейди Адлия вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Севара Ўринбоева.

Унинг айтишича, сайт мазмуни икки турдаги аудиторияга — 14 ёшгача бўлган болалар ва ота-оналарга мўлжалланган. «Бола ҳуқуқлари» одатдаги ҳуқуқий сайтлардан фарқли равишда содда ва тушунарли тили ҳамда ёрқин ифода услуби билан ажралиб туради. Матнлар болаларнинг ёшига мос равишда, улар учун тушунарли тарзда баён қилинган. Мазмунни очиб беришда инфографика, образлар ва тасвирий воситалардан унумли фойдаланилган. Ёрқин ва эътиборни тортувчи ранглар, расмлар ва суратлар орқали болалар учун қизиқарли дизайн яратилган.

Болаларга мўлжалланган контент қисми элементар тартиб-қоидаларни ўргатишдан тортиб мактабгача таълим, мактаб таълими, саломатлик, йўл ҳаракати қоидалари, одоб-ахлоқ қоидалари, табиатни муҳофаза қилиш, Конституция, бола ҳуқуқига оид конвенция ва бошқа ҳужжатлар ҳақида маълумот беришгача бўлган турли мазмундаги материаллардан ташкил топган.

Ота-оналар учун эса бурч ва мажбуриятлар, фарзанд асраб олиш, турли ҳаётий вазиятларда ота-оналик мажбуриятларини бажариш ва ҳуқуқларидан фойдаланиш каби муҳим масалаларга оид ҳуқуқий маслаҳатлар берилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон конларида захира камайиб бораётгани ортидан табиий газ қазиб чиқариш режаси бажарилмаяпти
Дунё
Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари ўртасида чегарада жанжал содир бўлди
Маҳаллий
Нукусда -16,2 даража совуқ қайд этилди