Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд вилояти Булунғур тумани «Мингтепа» маҳалласида яшовчи 1989 йилда туғилган З.У. никоҳи ФҲДЁ бўлими орқали расмийлаштирилмаган турмуш ўртоғи К.Г. томонидан пайшанба ўтар кечаси аёвсиз дўппослангани ҳақида хабар берилган эди.

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

«Газета.uz» нашри Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси, бош вазир ўринбосари Танзила Норбоевага асосланиб маълум қилишича, К.Г. ФҲДЁ органларида бошқа аёл билан расмий никоҳда бўлган; унинг З.У. билан 18 майдаги никоҳи ФҲДЁ органларида расмийлаштирилмаган.

«Хотин-қизлар қўмитаси ушбу никоҳни ўқиган мулла расмий никоҳ ҳужжатисиз ушбу маросимни ўтказгани учун қонуний жавобгарликка тортилиши керак, деб ҳисоблайди», — дейилади хабарда.

Маълум бўлишича, К.Г. спиртли ичимликларга муккасидан кетган, оилавий-маиший можаролар ташаббускори ва даволаниш тавсия қилинган фуқаролар рўйхатида бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Дунё
«Сирли одам» — Мурали Лал Жаланнинг Minerva City бўйича интервьюси баҳсларга сабаб бўлмоқда. Лал Жалан аслида ким?
Спорт
Бобур Абдухолиқов Беларусда мавсумнинг энг яхши тўпурари ва энг яхши футболчиси совринига эга чиқди