Маурицио Сарри «Челси» бош мураббийлигидан кетади.
Журналист Алфредо Педулланинг хабар беришича, италиялик мураббий яқин кунларда Англия клубидан истеъфога чиқади ҳамда Массимилиано Аллегри кетганидан сўнг ўзига янги бош мураббий излаётган Туриннинг «Ювентус» клуби бош мураббийи бўлади. 60 ёшли мутахассининг агенти Фали Рамадани «Челси» раҳбарияти билан Лондонда учрашган ва клуб Саррини қўйиб юборишга розилик берган. Мутахассиснинг ўзи ҳам Турин клубига ўтишга рози бўлган.
Эслатиб ўтамиз, «аристократлар» унинг қўл остида дебют мавсумидаёқ Европа Лигаси ғолибига айланди ҳамда Англия Премьер лигасида 3-ўринни эгаллади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)