Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар вақтида ҳужумчи Ромелу Лукакуни арзон нархга сотишни хоҳламайди.

Фото: Sky Sports

Фото: Sky Sports

ESPN’нинг хабар беришича, «Манчестер Юнайтед» 26 ёшли ҳужумчи учун «Интер»дан 80 миллион фунт талаб қилмоқда.

Аввалроқ «неррадзурилар»га бош мураббий бўлган Антонио Конте жамоасида Лукакуни кўришни хоҳлаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, «қизил иблислар» 2017 йилда футболчини «Эвертон»дан 75 миллион фунт эвазига сотиб олганди. Бонуслар билан ҳисоблаганда унинг нархи 90 миллионга етди.

Эслатиб ўтамиз, Ромелу Лукаку тугалланган мавсум Англия Премьер лигасида 32 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 1 та голга ассистентлик қилди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги
Маҳаллий
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди
Маҳаллий
«Меҳнати кўп бўлса-да, маоши кам, олган пули ҳалол бўлсин». Жамоатчилик электр монтёрларни олқишламоқда