Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Азиз Ибрагимов ҳисобидан ундирувчи АТ «Алоқабанк» Жиззах филиали фойдасига 118 147 623 сўм кредит қарздорлигини ундириш белгиланган, бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси «Дарё»га маълум қилди.

Фото: МИБ

Фото: МИБ

Аммо фуқаро ушбу қарздорликни ўз вақтида тўламади. Натижада Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар давлат ижрочиси ундирувни қарздор фуқаронинг номига расмийлаштирилган Mercedes-Benz русумли автотранспорт воситасига қаратиб, бўлим томонидан қидирув эълон қилинган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида қарздор номига расмийлаштирилган автотранспорт топилиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилди. Бугунги кунда ушбу Mercedes-Benz русумли автотранспорт воситасини онлайн аукцион савдоларига чиқариш чораси кўрилмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди