«Челси» ҳужумчиси Оливье Жиру Европа Лигасининг финалида «Арсенал»га қарши ўйинда битта голга муаллифлик қилди (4:1).
УЕФАнинг расмий сайтида хабар берилишича, ҳужумчи мазкур мусобақанинг финал баҳсида франциялик футболчиларнинг голли сериясини 4 тага етказиб қўйди.
Бунга қадар 2018 йилги Европа Лигасининг финал учрашувида Антуан Гризманн («Атлетико») дублга эришганди. 2017 йилда Поль Погба («Манчестер Юнайтед») ҳамда 2016 йилда Кевин Гамейро («Севилья» собиқ вакили) биттадан гол урганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)