Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги маълумотларига кўра, Россия Федерациясининг Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган «Интермузей – 2019» халқаро фестивалида илк бор «Ичан қалъа» давлат музей-қўриқхонаси ўзининг Smart-музей дастури билан иштирок этади.
Мазкур фестиваль 2019 йил 30 май – 2 июнь кунлари Москва шаҳрининг «Манеж» марказий кўргазмалар залида ўтказилади. Фестиваль музей соҳасида йилнинг асосий тадбирларидан биридир. «Интермузей» халқаро фестивали экспозиция қисми, бизнес ва маданий дастурлар, шунингдек, иштирокчи музейлар ўртасида кўрик-танловлардан иборат.
«Интермузей – 2019» халқаро фестивалида «Ичан қалъа» давлат музей-қўриқхонасида жорий этилган Наззар инновацион дастури асосидаги Smart-музейларининг тақдимоти бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)