«Челси» Эден Азарни «Реал»га 115 миллион фунт (тахминан 130 миллион евро) эвазига сотишга тайёр.
Лондон клуби узоқ вақтдан буён бельгиялик футболчининг нархини 150 миллион еврога туширишни рад этиб келаётганди. The Sun’нинг хабар беришича, «аристократлар» ўйинчини арзонроқ нархга қўйиб юборишга рози.
Манбага кўра, «Қироллик клуби» Азарга 4 йилга мўлжалланган шартнома таклиф қилди ва у ҳафтасига 400 минг фунт маош олади. Футболчининг ўзи шартнома 4 июнга қадар имзоланишини хоҳламоқда.
Қайд этиш жоиз, «Челси» вояга етмаган футболчиларни рўйхатга олиш ҳамда трансфер қоидаларини бузганлиги сабабли 2020 йилнинг январь ойига қадар янги футболчилар билан шартнома имзолай олмайди.
Эслатиб ўтамиз, Азарнинг «Челси» билан тузган шартномаси 2020 йилнинг 30 июнь санасида тугайди. Ҳужумчи лондонликлар сафида 2012 йилдан буён тўп суриб келади.
Маълумот учун, бельгиялик жорий мавсум «Челси» таркибида 51 та учрашувда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 16 та голга ассистентлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)