«Марсель»га янги мураббий тайинланди. Бу ҳақда Франция клубининг расмий сайтида хабар берилди.
Унга кўра, жамоани Андре Виллаш-Боаш бошқарадиган бўлди.
Португалиялик клуб билан 2 йиллик шартнома имзолади ва у йилига 7,2 миллион евро маош олади.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар 41 ёшли мутахассис «Тоттенҳэм», «Челси» ҳамда «Зенит» клубларида ҳам фаолият олиб борган.
Унинг мураббийлар штабида «Челси» ва «Реал» собиқ ҳимоячиси Рикарду Карвалю ҳам бор.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)