Marca талқинига кўра, «Атлетико» ярим ҳимоячиси Тома Лемар якунланган мавсум Испания чемпионатининг энг омадсиз ўйинчиси деб топилди.
Шунингдек, мавсумнинг энг омадсиз жамоаси номи «Реал»га насиб этди. «Қироллик клуби» Ла Лига жадвалида мавсумни 3-ўринда тугатиб, мусобақа етакчиси «Барселона»дан 18 очко кам жамғарди. Шу билан бирга мадридликлар кетма-кет 2-мавсумда ҳам 1 ва 2-ўринларни эгаллай олмади.
Лемар ўтган ёзда «Монако»дан «Атлетико»га 70 миллион евро эвазига келиб қўшилганди. Бу ўтган мавсум Испания чемпионатидаги энг қиммат трансфер бўлганди.
Маълумот учун, француз Ла Лигада жорий мавсум 31 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатма берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)