28 майнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё» дайжестида.
Юлдуз Усмонова ва Шабнами Сурайё биргаликда дуэт ижро этди.
«Ўзбек эстрадаси қироличаси ва примадоннаси, ҳурматли @yulduzibragimovnausmonova билан узоқ кутилган дуэт. Бундай ажойиб ижодкор шахс билан қўшиқ куйлаш мен учун шараф», — дея ёзган Шабнами Сурайё Instagram’да.
***
Ўзбекистонда ҳукумат қарори билан куннинг ёруғ вақтида ҳам автомототранспорт воситалари чироқларни ёқиб ҳаракатланиши шарт этиб белгилангани аҳоли томонидан норозилик ва баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.
Айни мавзу юзасидан ЎзА мухбирлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жамшид Пирматов ва ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати раҳбари Акмал Юнусов билан суҳбатлашди.
Адлия вазирлиги эса депутатлар томонидан 2016 йилда ҳукумат киритган, деб тилга олинаётган қонун лойиҳаси аслида ҳукумат томонидан эмас, балки бевосита Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан ташаббус сифатида парламентга киритилганини айтмоқда.
***
Ўзбекистонда Volkswagen автомобиллари ишлаб чиқарилади.
Ўзбекистон ва Германия Президентларининг музокаралари якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.
Ахборот алмашиш ва уни ҳимоя қилиш, парник газлари чиқарилишини камайтириш ва иқлим ўзгаришларига мослашиш, Volkswagen компанияси билан ҳамкорликда тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш тўғрисида ва бошқа ҳужжатлар имзоланди.
***
Руслан Нуриддинов Лондондаги Олимпиада ўйинларида тақиқланган модда қабул қилганликда айбдор деб топилди.
Халқаро олимпия қўмитасининг Лозаннадаги лабораториясида олиб борилган қайта текширувлар натижасида ўзбекистонлик атлет тестидан тақиқланган дегидрохлорметилтестостерон моддаси топилган.
***
АҚШ ҲДК учувчилари НУЖ билан учрашувлар ҳақида сўзлаб берди. Номаълум жисмлар самолётларнинг радарлари алмаштирилгач кўрина бошланган.
Номаълум жисмлар Виржинияда жойлашган VFА-11 эскадрильяси учувчилари томонидан қайд этилган. Бу 2014—2015 йилларда, улар Форс кўрфазига жўнаб кетиш олдидан ўқув парвозларини амалга оширган вақтда юз берган.
Изоҳ (0)