Тошкент давлат иқтисодиёт университетида макроиқтисодий барқарорлик, инвестицион фаоллик ва ривожланиш масалаларига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.
Унда хориж мамлакатларидан ташриф буюрган экспертлар ҳам соҳага доир фикрларини билдириб ўтди. Хусусан, АҚШнинг Жанубий Каролина университети профессори Марк Розенбаум Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришга халақит бераётган омиллар ҳақида сўз юритар экан, сайёҳларга сервис хизматлари кўрсатишда ўзи гувоҳ бўлган ёқимсиз ҳолатлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
Унинг фикрича, Ўзбекистонда туризм соҳасида хизмат кўрсатиш талаб даражасида эмас.
— Аэропортнинг ўзидаёқ VISA карталаридан тўловларни амалга ошириш муаммо эканлиги, Wi-fi ҳудудларнинг жуда камлиги, интернет тезлиги пастлиги АҚШ фуқароларини Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилишга рағбатлантирмайди, —деди у.
Изоҳ (0)