«Барселона» ёзги трансферлар вақтида тарк этадиган футболчилар рўйхатини маълум қилди, дея хабар берди AS.
Томас Вермален, Кевин-Принс Боатенг ва Жейсон Мурильо эркин агент сифатида жамоадан кетади. Шу билан бирга «Барселона» Яспер Силлессен ва Малкомни сотишга тайёр. Иккала футболчига ҳам Дортмунднинг «Боруссия» клубидан таклиф тушган.
Бундан ташқари каталонияликлар Филиппе Коутиньо ҳамда Самуэл Умтити билан хайрлашишни истамоқда. Бразилиялик клуб тарихидаги энг қиммат трансфер бўлди, бироқ у ишончни оқлай олмади. Каталония клуби франциялик ҳимоячини чап тиззасидаги жароҳати сабаб сотмоқчи, аммо ўйинчининг ўзи клубда қолишни истамоқда.
Иван Ракитич ҳам «кўк-анор рангли» сафини тарк этиш нияти йўқ. Жамоа бош мураббийи Эрнесто Вальверде уни қўллаб-қувватламоқда. Агарда Рафиньяга ҳам яхшигина таклиф тушса, уни ҳам ушлаб турмайди.
Шу билан бирга «Барселона» «Эвертон»да ижара асосида яхши ўйин ўтказган Андре Гомеш ҳамда «Арсенал»да жароҳатлардан боши чиқмаган Денис Суарес тақдири борасида қарор қабул қилиши керак.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)