Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида фаолиятини бошлаши кутилаётган Бектемир Мелиқўзиевнинг дебют жанги муддати маълум бўлди, дея хабар беради GoSport.
Манбага кўра, Бектемир жорий йилнинг июнь ойида профессионал боксдаги илк жангини ўтказади. Жанг АҚШда бўлиб ўтади. Ҳозирча жангнинг аниқ санаси маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, Бектемир апрель ойидан буён Америкада «Мир бокса» промоутерлик клуби таркибида машғулотларда иштирок этиб келмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)