Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида 25 май куни соат 01:00 ларда номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Оқтош маҳалласидан ўтувчи «Яккабоғ—Чироқчи—Кўкдала—Шўрбозор» йўлининг 16-километрида ҳайдаб кетаётиб пиёда, Олакўйлак қишлоғида яшаган 21 ёшли Д.Т.ни уриб юбориб, воқеа жойидан яширинган. Натижада Д.Т. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган. Ҳолат юзасидан жинояти иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ички ишлар вазирлиги фуқаролардан, ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган ҳайдовчи ва унинг бошқарувидаги автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлса, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки «102» телефон рақамига хабар беришини сўраб қолади.
Изоҳ (0)