«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски «Лейпциг»га қарши ўйинда дублга эришди (3:0).
30 ёшли польшалик ўзининг мусобақа финалидаги ўзининг 5 ва 6-голларини уришга муваффақ бўлди ва рекорд ўрнатди.
Ундан кейинги ўринларда Мюнхен клуби собиқ ҳужумчиси Герд Мюллер ҳамда «Ҳамбург» собиқ ўйинчиси Уве Зеелер бормоқда. Уларнинг ҳисобида Германия Кубоги финалларида 4 тадан гол мавжуд.
Бундан ташқари бу Левандовскининг «Бавария» сафида барча мусобақалардаги 190 ва 191-голлари бўлди. У Германия кубокларида умумий ҳисобда 23 та гол урди.
Эслатиб ўтамиз, польшалик футболчи жорий мавсум Бундеслигада 33 та ўйинда 22 та гол урди ва 4 марта Германия чемпионатининг энг яхши тўпурарига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)