Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги бош директори Лю Цзясин билан учрашув бўлиб ўтди, бу ҳақда Халқ таълим вазирлигининг Ахборот хизмати хабар қилади.
Унда Ўзбекистон ҳамда Хитой ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама этилди.
Лю Цзясин Хитой ва хорижий мамлакатларда рақамли таълимни ривожлантиришда Huawei ҳамда унинг ҳамкорлари тажрибаси ҳақида сўзлаб берди.
Томонлар халқ таълими соҳасида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисидаги масалаларни ҳам кўриб чиқди. Хусусан, мактабларда хавфсизлик муаммолари ва масофавий таълимни ташкил қилиш, жумладан, замонавий технологиялардан самарали фойдаланган ҳолда, электрон таълим тизимини жорий этиш масалаларига алоҳида аҳамият қаратилди.
Шунингдек, учрашувда ҳамкорлик лойиҳаларини молиялаш моделлари, хусусан, грантлар ҳамда молиявий ресурсларни жалб қилиш масалалари ўрганилди.
Изоҳ (0)