Покистоннинг Кветта шаҳридаги масжид портлаши оқибатида 25 киши жароҳатланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Портлаш 24 май куни 30—40 киши масжидда намоз ўқиётган пайти содир этилган. Воқеа жойида икки киши ҳалок бўлган.
Касалхонага 2 кишининг жасади ва 25 нафар жароҳатланганлар келтирилган. Жабр кўрганлар травматология бўлимида даволанмоқда.
Radio Pakistan’нинг хабарига кўра, портлаш номаълум шахслар томонидан минбарнигн орқасига қўйиб кетилган қўлбола бомба фаоллашуви натижасида келиб чиққан.
Портлаш шу қадар кучли бўлганки, ён-атрофдаги биноларнинг деразасини ҳам синдирган. Ҳозирча Покистонда фаолият кўрсатадиган бирорта ҳам террорчи груҳ воқеа учун жавобгарликни бўйнига олмаган.
Изоҳ (0)