«Лейпциг» ҳимоячиси Иброҳим Конате Европанинг бир қатор клублари эътиборини тортди.
Хабар беришилича, 19 ёшли французни «Арсенал», «Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед» клублари ўз сафига қўшиб олиш учун кураш олиб боради. Конатенинг трансфери 30 миллион еврога баҳоланмоқда.
Конате жорий мавсум барча мусобақаларда 42 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)