Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифаси вакили ўзбекистонлик Шоҳжаҳон Эргашев (16 та ғалаба, 14 та нокаут) профессионал боксдаги ўзининг навбатдаги жангидаги рақибини билиб олди.
GoSport берган хабарга кўра, 9 июнь куни бўлиб ўтадиган жангда Шоҳжаҳонга пуэрто-рикалик Danieliто Сорриля (11 та ғалаба, 9 та нокаут) рақиблик қилади.
Жанг Россия пойтахти Москва шаҳрида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Шоҳжаҳон Эргашев сўнгги марта февраль ойида америкалик Майкл Фоксга (20 та ғалаба, 1 та мағлубият, 5 та нокаут) қарши рингга чиқиб, очколар ҳисобига ғалаба қозонганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!