Ирландиялик MMA жангчиси, UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезерга қарши яна бир бор рингга кўтарилишини тан олди.
Эслатиб ўтамиз, бокс қоидаларига кўра ўтган дастлабки жангда Мейвезер нокаут эвазига ғалаба қозонганди. Ўша вақтдан буён реванш жанги ўтказилиши ҳақида бир неча бор айтиб ўтилди.
«Мен Мейвезер билан бокс қоидалари бўйича реванш жанги ўтказишни хоҳлайман. Уни юта олишимга ишонаман.
Дастлабки жангнинг биринчи раундидаёқ мен унга жуда кўп зарбалар бердим. Ҳаттоки мен биринчи раунддан кейин мураббийимга ҳаммаси осон кечаётгани ҳақида ҳам гапирган эдим.
Мейвезер менга реванш жанг ўтказишга ваъда берган, лекин шу вақтга қадар у билан алоқага чиқмадик», — деди Макгрегор.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)