АҚШда Эмма лақабли ши-тцу зотли соғлом ит ўлаётган эгасининг хоҳишига кўра ухлатиб қўйилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Аёл ўз итини у билан бирга кўмишларини хоҳлаган. У вафот этгач, итнинг ҳаётини сақлаш мақсадида Виржиниядаги ҳайвонлар уйига олиб кетилган.
«Биз итни жон деб олиб қолардик, чунки унга янги уй топиш қийин эмас эди», — дейди ҳайвонлар уйи менежери Керри Жонс.
Бироқ икки ҳафталик курашдан сўнг қонун ижрочилари устун келган ва Эмма ухлатилган.
Ит кейин ёқиб юборилган, кули эса идишга солиб, ижрочиларга берилган.
АҚШнинг ҳамма штатида ҳам одамларга уй ҳайвонларини ўзлари билан кўмишга рухсат берилмайди. Лекин Виржинияда 2014 йилдан бошлаб бунга рухсат берилган.
Изоҳ (0)