«Дарё» ўтиб бораётган ҳафтанинг қизғин баҳсларга сабаб бўлган твитларни диққатингизга ҳавола этади.
«Помпео Россияни АҚШдаги сайловга аралашмаслик борасида огоҳлантираётган бир вақтда, Трамп ва Бар ‘сайловларда рус аралашуви’ борлигини тергов қилгани учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қарши юриш бошлади. Энди савол туғилади: Путин бу икки хабарнинг қайси бирига кўпроқ қулоқ тутаркин?» — Гарри Каспаров, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси фаоли ва шахмат бўйича чемпиони.
«Дастлаб отлар турк қавмлари томонидан милоддан аввалги 3-мингйилликда хонакилаштирилган», — Tarih Arşivi турк ахборот портали.
«Жаноб Сулаймон Сўйлу Туркия жандармерияси бош қўмондонлиги таклифи билан Туркияда бўлиб турган Россия миллий гвардияси қўмондони, генерал Виктор Золотов ва унинг делегациясини қабул қилди», — Туркия ички ишлар вазирлиги.
«Назаримда, барчаси ҳал — нурсултонлик, нурсултонликлар — янги демонимлар», — Максимиллиан Хесс, @akegroup.
«Bloomberg нашри сарлавҳаси: Мехико аҳолисига ҳавонинг ифлосланиш даражаси ёмонлашгани билан кўчага чиқмаслик таклиф қилинди. Ифлосланиш даражаси — 158. Деҳлидаги ўртача ёзги кун ифлосланиши энг ёмон даражада. Ҳаво ифлосланиши даражаси — 174. Миллий сайлов давом этаётганига қарамасдан, ҳукуматдагилар ифлосланиш ҳақида сукут сақламоқда», — Ян Марлов, @business.
«Алабама штати губернатори мамлакатда абортлар борасидаги энг чекловчи қонунни қабул қилди, бу эса амалда аборт жараёни бутун штат ҳудудида тақиқланади дегани. Аммо фаоллар Олий суд умуммиллий аборт қилиш ҳуқуқини ёқлашидан умидвор», — Питер Бейкер, New York Times журналисти.
«Улар бу жараённи Polexit деб номлашмоқда. Европа Иттифоқининг қачонлардир севимли бўлган кенгайиши лойиҳаси қитъа келажагининг катта тўқнашуви учун майдонга айланмоқда», — Алан Кроуфорд, Bloomberg.
«Brexit масаласида овоз бериш жараёнидан сўнг британиялик фермерлар учун мева ва сабзавот ҳосилини йиғиб олиш учун одам ёллаш мураккаб бўлиб қолди. Ҳосил чириб кетиши мумкин», — Уилл Кеннеди, Bloomberg.
«Бу диаграмма Европада яшаётганлар қанчалик даражада ўзларини европалик деб ҳисоблашини кўрсатади», — Симон Кюстенмахер, блогер.
«Криштиану Роналду муқаддас Рамазон ойи муносабати билан Фаластинга 1,5 миллион АҚШ доллари (қарийб 9,5 миллион турк лираси) эҳсон қилди», — Stratejik Ortak, дипломатия ва ҳарбий масалалар бўйича янгиликлар портали.
«Қирғизистондаги меҳнат миграцияси сабаб чорак миллиондан зиёд бола ота-онасиз вояга етмоқда», — Жоанна Лиллис.
«Зеленский разведка раҳбарияти, мудофаа вазири, бош прокурор истеъфога чиқишини талаб қилмоқда. Ҳукумат ва парламентни тарқатилишига ишора қилмоқда», — Кристиан Эш, Der Spiegel журналисти.
Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.
Изоҳ (0)