• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Beeline Москвада Huawei технологиялари базасида қўлланишга тайёр 5G тармоғини ишга туширади

    Beeline (ОАЖ «ВимпелКом») 2020 йилга келиб Москва шаҳрида янги 5G-реадй алоқа тармоғини фойдаланишга топширади. Москва шаҳрида 2018 йилда бошланган Beeline мобил тармоғини модернизация қилиш ишлари компания тарихида тармоқ инфратузилмасини реконструкция қилиш борасидаги энг йирик кўламли амалиёт ҳисобланади.

    Москвадаги барча туманлар, жумладан марказий маъмурий округдаги алоқа тармоғини янгилаш ишларини ўз ичига олган модернизация лойиҳасининг биринчи босқичи 2019 йилнинг сентябрь ойида ўз якунига етказилади. Натижада тармоқ сиғими янада кенгаяди, мобил интернет тезлиги уч маротаба ортади, бу эса ўз навбатида мобил интернет трафикларидан фойдаланишга доир йиллик трендларга, айниқса лимитсиз таклифларнинг оммабоплигини ҳисобга олсак, тўлиқ мос келади. Тармоқнинг якуний созлаш ишлари ва бешинчи авлод мобил алоқасини жорий қилишга мўлжалланган инфратузилмани кўзда тутувчи иккинчи босқични 2020 йилда тугаллаш режалаштирилмоқда.

    Москва тармоғини янгилашга йўналтирилган биринчи босқичдаги Beeline инвестициялари 5 млрд рублни ташкил қилади. Бундан ташқари, биринчи босқичдаги инвестиция ҳажмига тенг сармояни иккинчи босқичда Москва тармоғини модернизация қилиш ишларига жалб қилиш кўриб чиқилмоқда.

    Василь Лацанич, «ВимпелКом» ОАЖ бош директори:«Москва – жаҳондаги энг йирик ва ривожланган мегаполислардан бири. Бундай кўламдаги катта шаҳарда мобил алоқа сифати нафақат бевосита ушбу шаҳарда истиқомат қиладиган аҳоли турмушига, балки замонавий ва қулай шаҳарни шакллантирадиган соҳалар ҳамда унинг истиқболи учун муҳим аҳамиятга эга бўлган транспорт тизими, рақамли инфратузилма, кўчмас мулк, логистик жараёнлар ва бошқаларни белгилаб беради. Ўз тарихини айнан Москва шаҳрида бошлаган Билайн компанияси ушбу мегаполисда Москва ‘Суперсити’ дастурини амалга татбиқ этмоқда. Ҳам шаҳардаги аҳоли, ҳам москвалик тадбиркорлар, шунингдек, кундан кунга ривожланиб бораётган шаҳардаги рақамли экотизим қулай равишда фойдаланадиган 5G стандартини жорий қилишга тайёр бўлган, сифатли ва истиқболли тармоқни яратиш мазкур дастурнинг муҳим қисми ҳисобланади».

    Эдуард Лисенко, Москва ҳукумати министри, Москва шаҳар ахборот технологиялари департаменти бошлиғи:«Москва шаҳар ахборот технологиялар департаменти алоқа тармоқларини модернизация қилиш ва янги технологияларни жорий қилишга йўналтирилган мобил операторлар фаолиятини қўллаб-қувватлайди. 5G тармоқларини йўлга қўйиш рақамли эволюция тараққиёти учун аҳамиятли босқич эканлигини барчамиз яхши тушунамиз. Бизнеснинг бундай муҳим жараёнга қўшадиган ҳиссаси пойтахтнинг ривожланишига, пировардида эса шаҳардаги аҳолининг турмуш даражасини оширишга хизмат қилади. Яна шуни ишочн билан айтиш мумкинки, истиқболда бундай технологиялар Москвага нафақат қўшимча солиқ тушумларини олиб келадиган, балки янги иш ўринларини яратадиган янги замонавий компанияларнинг очилишига туртки беради.

    Лойиҳа доирасида Beeline ўта замонавий ва технологик алоқа тармоғини йўлга қўйиш учун Москвадаги барча база станцияларини янгилайди.

    Бундан ташқари, келгуси беш йил ичида уларнинг сони Москва шаҳрида 60%га ортади. Минглаб янги база станциялари, биринчи навбатда, узлуксиз тармоқ қоплами билан таъминлаш учун аҳоли гавжум бўлган участкаларга ўрнатилади.

    Ушбу йирик кўламли модернизацияда Билайн Huawei компанияси билан ҳамкорлик қилмоқда. Хитой компанияси АКТ-ечимлар борасида жаҳондаги илғор таъминотчи ва 5G бозорида етакчи ҳисобланади. Huawei мазкур соҳадаги патент аризалари рўйхатида биринчи ўринни эгаллайди.

    Компания барча тегишли босқичларга амал қилган ҳолда тендер натижаларига биноан танланган. Аввалроқ Huawei Москва областида Билайн тармоғини муваффақиятли модернизация қилган бўлиб, бу мижозга хизмат кўрсатиш сифатини оширишга ва 4G тезлигини икки бараварга кучайтаришга имконият берган эди.

    Эйден У, Евросиё минтақасида Huawei бош директори:«Huawei учун мазкур лойиҳа энг муҳим технологик чақириқлардан бирига айланди. У Москва учун стратегик аҳамиятга эга: бу шаҳар аҳолисига юқори тезликдаги келажак алоқасидан фойдаланиш имкониятини тақдим қилади. Huawei - АКТ-ечимлар борасида жаҳондаги илғор таъминотчи ва 5G бозорида етакчи компания саналади. Биз мазкур соҳадаги патент аризалари рўйхатида биринчи ўринни эгаллаб турибмиз ва келгуси беш йил ичида тадқиқот ва ишланмаларга 100 млрд. доллар миқдорида инвестиция киритишни режалаштиряпмиз. Москва шаҳрида биз операторга Россия бозорида энг мукаммал тармоқни яратишга ёрдам берадиган янги технологияларни Beeline’га таклиф қилдик. Ускунани интеграция қилиш йўналишидаги халқаро тажриба ва илғор маҳаллий ресурслардан фойдаланган ҳолда, Huawei лойиҳани амалга жорий қилиш муддатини уч йилдан бир ярим йилга қисқартиришга муваффақ бўлди. Бу соҳадаги энг яхши натижалардан биридир».Beeline’нинг Москва шаҳридаги тармоғини ривожлантириш лойиҳаси доирасида HB-IoT - интернет буюмлар технологиясини қўллаб-қувватлайдиган ускунани қўллаган ҳолда, мобил алоқа инфратузилмасини кенг кўламда янгилаш кўзда тутилган.

    Модернизация якунида Beeline тармоғи буюмлар интернетига қарашли миллионлаб ақлли қурилмаларни қўллаб-қувватлашга тўлиқ тайёр ҳолатга келади.

    Модернизация жараёнида 1800, 2100 ва 2600 МГц частоталаридаги диапазонларда ишлайдиган барча база станцияларида MIMO4х4 режими фаоллаштирилиб, натижада қоплам сифати сезиларли даражада яхшиланади, сигналнинг сингиш кучи ва маълумот узатиш тезлиги ошади. Жалб қилинган барча ускуналар маълумот узатиш тезлигини сониясига 1 Гбитгача етказишга имконият берадиган LTE Advanced ва LTE Advanced Pro технологияларини қўллаб-қувватлайди. Трафик зичлиги катта бўлган жойларда эса Massive MIMO - pre-5G технологияси фаоллаштирилади.

    Москва тармоғини модернизацияси қилиш вақтида фойдаланиш қулайлигига бўладиган эҳтимолий таъсирларни минималлаштириш Билайн учун бағоятда муҳим вазифа ҳисобланади, шунинг учун компания янги ускунага ўтиш жараёнини узилиш ва тўсиқларсиз амалга ошириш мақсадида база станцияларидаги секторларнинг бир-бирига кетма-кет ўтишини таъминлайдиган тизимдан фойдаланмоқда.

    Тармоқнинг ҳар битта секторида модернизация ишлари қайта ёқиш бажарилгандан сўнг ва олдинги босқичдаги ишлар маъқуллангандан кейин амалга оширилмоқда. Шунингдек, база станцияларини қайта ёқиш ишлари фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида тунги вақтда бажарилмоқда. База станцияларини босқичма-босқич қайта ёқишга доир синовлар 2018 йилда Москвадаги Лосиноостровский раёнида ва Лосиний Остров паркида муваффақиятли амалга оширилган эди.

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    21.05.2019, 16:30   Изоҳ (0)   7415
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Way Education ўқув марказидан «Happy Summer 2019» акцияси! Ёз давомида бизнинг юқори малакали ўқитувчиларимиз билан инглиз тилини ўрганинг ва акциямиз совринларида...

    21.05.2019, 15:00

    Ўчоқли алопецияни даволаш ва Minox 2 лосьони

    21.05.2019, 12:00

    Huvaydo турар жой мажмуаси 36 ойлик муддатли тўловни таклиф этади

    21.05.2019, 09:00

    «Микрокредитбанк» жамоаси «ақл жангида» тенгсиз деб топилди

    20.05.2019, 15:50

    Хитойда грант асосида ўқиш шунчалик осонми? (100%лик ўзгармас грантлар)

    20.05.2019, 12:00

    Ўзбекистонда BQ мобил электроникалари сотуви бошланди!

    20.05.2019, 09:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ёз бизни “алдайди”: ёзги депрессия ҳақида эшитганмисиз?

    Маслаҳатлар | 6 август, 18:45

    Трамп 2028 йилги сайловларда ўзининг эҳтимолий ворисини эълон қилди

    Дунё | 6 август, 18:36

    Банкларда микроқарз фоизи ошиб, автокредит ставкаси пасайди

    Иқтисодиёт | 6 август, 18:25

    Дунёдаги энг хушбичим одамлар қайси мамлакатларда яшайди ва бунинг сабаби нима?

    Саломатлик | 6 август, 18:20

    Аҳолининг доллар сотиш ва сотиб олиш рекорди янгиланди

    Иқтисодиёт | 6 август, 18:00

    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

    Реклама | 6 август, 18:00

    Оқ рангли кийим, арзон кўзойнак: ёзда нималарга пул сарфлаш тавсия этилмайди?

    Лайфстайл | 6 август, 17:55

    Кўкдаладаги портлаш қурбонлари 6 кишига етди

    Ўзбекистон | 6 август, 17:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.