Нидерландия Эредивизиясида мавсумнинг энг яхши ўйинчиси маълум бўлди.
«Аякс»нинг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилишича, ушбу номга клуб ярим ҳимоячиси Фрэнки де Йонг сазовор бўлди.
Маълумот учун, де Йонг якунига етган мамлакат чемпионатида 31 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 6 та голли узатма берди. У клуб билан биргаликда Нидерландия Кубоги ва мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли Фрэнки ёзда «Барселона»га кўчиб ўтади. Каталонияликлар футболчи учун «Аякс»га 75 миллион евро тўлади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)