19—21 май кунлари Хитойнинг Чжаоцин шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубогининг таяниб сакраш йўналишида иштирок этган ўзбекистонлик Оксана Чусовитина 14,350 балл жамғариб, кумуш медални қўлга киритди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу беллашувда олтин медалга хитойлик Ю Линмин сазовор бўлган бўлса, учинчи ўрин малайзиялик Юех Тан Инга насиб этди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)