2019 йил 16 май куни Тошкент вилоятининг ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яшовчи 25 ёшли Б.М. Зангиота туманида яшовчи 66 ёшли А.Т. исмли аёлга биргаликда тадбиркорлик билан шуғулланишликни айтиб, алдов йўли билан унга тегишли бўлган уйни қонуний тарзда 32 000 АҚШ долларига сотган ва ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборган, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Б.М. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)