Шанхайдаги Mercedes-Benz дилерлик маркази томи қулаб тушиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Мазкур марказда таъмирлаш ишлари олиб борилаётган бўлган.
Қутқарувчилар вайроналар остидан 25 кишини чиқариб олган. Улардан 10 нафари шифокорлар уринишларига қарамай ҳаётдан кўз юмган.
Расмийлар ҳодиса сабабларини ўрганишга киришди.
Изоҳ (0)