Қатарда 2022 йилги Жаҳон Чемпионати учун қурилган биринчи стадиони фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда AFP хабар берди.
Мазкур стадионни Қатар амири Кубоги финали доирасида ўтган «Ас-Садд»—«Ал-Дуҳайл» учрашуви очиб берди (4:1).
Янги стадион 40 минг томошабинга мўлжалланган бўлиб, қурилиш учун сарфланган маблағ 575 миллион долларни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, Қатарда ёз фаслида ҳаво ҳарорати юқори бўлганлиги боис, тарихда илк марта Жаҳон Чемпионатини ноябрь декабрь ойларида ўтказиш мўлжалланмоқда.
Шунингдек, Жаҳон Чемпионати—2022 мусобақаси иштирокчилари сони 32 тадан 48 тага оширилиши мумкин — бу ҳали маълум эмас.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)