Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида 2019 йил 14 май куни вақтинча Самарқанд шаҳар Гаспарали кўчасида яшовчи 32 ёшли Ў.Т. бошқарувидаги Labo русумли автомашинасини Найман МФЙ ҳудудидан ўтувчи Самарқанд—Каттақўрғон йўлининг 6-км.да ҳайдаб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Чортут маҳалласида яшаган 50 ёшли М.И.ни уриб юборган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси  хабар беради.

Фото: Ички ишлар вазирлиги

Натижада М.И. жароҳат олиб, касалхонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.