Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида 2019 йил 14 май куни вақтинча Самарқанд шаҳар Гаспарали кўчасида яшовчи 32 ёшли Ў.Т. бошқарувидаги Labo русумли автомашинасини Найман МФЙ ҳудудидан ўтувчи Самарқанд—Каттақўрғон йўлининг 6-км.да ҳайдаб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Чортут маҳалласида яшаган 50 ёшли М.И.ни уриб юборган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар беради.
Натижада М.И. жароҳат олиб, касалхонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)