Суперлиганинг 8-туридан кейин «Бухоро» бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз аризасига биноан истеъфо чиқарилди. Бу ҳақда «Championat.asia» хабар берди.

Фото: Google Images

Ўзбекистон Суперлигаси 8-турида «Бухоро» клуби сафарда «Сурхон»га мағлуб бўлганди (0:1). Мазкур мағлубиятдан сўнг бухороликлар мураббийи «Бухоро»га ўзгариш фойда келтиришини раҳбариятга маълум қилиб, истеъфо чиқиши ҳақида билдирган.

Шу тариқа мазкур истеъфо Суперлигада жорий мавсумдаги иккинчи мураббий ўзгариши бўлди. Бунга қадар «Сўғдиёна»да мураббий ўзгарган ва Сергей Лушчан ўрнига Улуғбек Бақоев тайинланганди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда «Бухоро» чемпионатда 8-турдан кейин 6 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди.

Малумот учун, Ашурматов қўл остида «Бухоро» ўтказилган 8 учрашувда 1 ғалаба, 3 дуранг ва 4 мағлубият қайд этди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!