ПСЖнинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар клуб раҳбариятига мурожаат қилди, деб ёзмоқда Парис Uniteд.

Фото: Twitter

Неймар Бразилия термаси жамоадоши, дўсти Филиппе Коутиньони «Барселона»дан сотиб олишни Париж клуби раҳбариятидан сўраган.

Аввалроқ «Барселона» Гризманни сотиб олиш учун, Коутиньони 120 млн евро эвазига сотишга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Коутиньо жорий мавсум Ла Лига доирасида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та голга муаллифлик қилди ва 2 та голли узатма берди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!