«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Премьер лигасида 2018/19 йилги мавсумнинг энг яхши мураббийи дея эътироф этилди. Бу ҳақда лиганинг расмий сайтида хабар берилди.

Фото: Twitter

«Шаҳарликлар» (98 очко) каталониялик мутахассис қўл остида Премьер лига жадвалида «Ливерпуль»ни (97 очко) бир очкога ортда қолдириб, чемпионликни тантана қилди.

Гвардиола кетма-кет иккинчи мавсум ушбу совринни ҳимоя қилган учинчи мураббий сифатида Англия Премьер лигаси тарихига кирди. Аввалроқ Алекс Фергюсон ҳамда Жозе Моуриньо мазкур натижани қайд этганди.

Эслатиб ўтамиз, 48 ёшли мутахассис 2017/18 йилги мавсумда ҳам энг яхши мураббий бўлганди.

Гвардиоладан ташқари Юрген Клопп («Ливерпуль»), Маурисио Почеттино («Тоттенҳэм») ва Нуну Эшпириту Санту («Вулверҳэмптон») ушбу мукофотга номзод қилиб кўрсатилганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!