Brand Finance агентлиги энг қиммат футбол клублари брендларининг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Фото: Google Images

Унга кўра «Реал Мадрид» дунёдаги энг қиммат футбол бренди дея эътироф этилди. Клуб 1,646 миллиард еврони ташкил этади.

Ундан кейинги ўринларни «Манчестер Юнайтед» (1,472 миллиард евро), «Барселона» (1,393), «Бавария» (1,314), «Манчестер Сити» (1,255), «Ливерпуль» (1,191), «Челси» (968), ПСЖ (914), «Арсенал» (885) ва «Тоттенҳэм» (758) клублари эгаллаган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!