«Барселона» «Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн учун йилига 17 миллион евро тўлашга тайёр. Бу ҳақда L’Equipe хабар берди.

Фото: Sportbox

Нашрнинг таъкидлашича, Каталония клуби яқин кунларда франциялик футболчи борасида бир қарорга келади. Маълумот учун, Гризманнинг «Атлетико» билан тузган шартномасида футболчининг товон пули 200 миллион еврони ташкил этиши кўрсатилган. 1 июлдан эса ушбу маблағ 120 миллионга тушади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Антуан Гризман мавсум охирида Мадрид клубини тарк этиши ҳақида расмий хабар берилганди.

Қайд этиш жоиз, у 2014 йилдан буён «матрасчилар» шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Шу вақтга қадар Антуан клуб билан биргаликда учта совринни қўлга киритди. Шу жумладан, Испания Суперкубоги ҳамда УЕФА Суперкубогида чемпионликни тантана қилди.

28 ёшли ҳужумчи жорий мавсум Ла Лигада 36 та учрашувда 15 та гол урди ва 9 та голли пас берди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!