АҚШ президентининг ўғли кичик Дональд Трамп Разведка масалалари бўйича қўмитанинг саволларига иккинчи маротаба ҳам жавоб беришга рози бўлди, деб хабар беради «Корреспондент».
Маълумотларга кўра, АҚШ президентининг ўғли кейинги ойда қўмита аъзоларининг саволларига 2—4 соат давомида жавоб бериш бўйича келишувга рози бўлган.
The Hill нашрининг ёзишича, бериладиган саволларга ҳеч қандай чеклов йўқ. Улар асосан Москвадаги Trump Tower лойиҳасига, Трамп компанияси вакилининг россиялик адвокат Наталья Веселницкая билан 2016 йилдаги учрашувига тегишли бўлиши мумкин.
Яна бир манбанинг хабар беришича, қўмита АҚШ президентининг ўғли билан муҳокама қилинадиган ўнта мавзуни маълум қилган, бироқ улардан олтитасига розилик олган.
Аввалига кичик Дональд Трамп март ойида кўрсатма беришга розилик билдирган эди, бироқ кейинчалик муддат апрелга кўчирилган. Яна бир бор ваъдасини бузгач эса, судга чақириш билан унга таҳдид қилишган.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг тўнғич ўғлига нисбатан бу каби муносабатни «жуда адолатсизлик» деб баҳолаган.
Изоҳ (0)