Олий суд мажлислар залида Қуролли кучлар академияси магистрантлари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё»га Олий суд матбуот хизмати маълум қилди.
Олий суд судьялари, ходимлари ва ОАВ вакиллари иштирок этган учрашув Олий суд буюртмаси билан тасвирга олинган ва оилавий ажримларнинг олдини олишга бағишланган «Фарзанд — омонат» қисқа метражли фильми тақдимоти билан бошланди.
Олий суд раисининг ўринбосари Холмўмин Ёдгоров мамлакатда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида атрофлича маълумот берди. Шундан сўнг академия магистрантлари Олий суд судьяларига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилди.
Қизғин савол-жавоб тарзида кечган учрашув якунида Олий суд судьялари муаллифлигида нашр этилган оила, мерос, васийлик ва суд амалиётига оид китоблар тўплами Қуролли кучлар академияси кутубхонаси учун туфҳа этилди. Магистрантлар Олий суд тарихи музейи билан танишди.
Изоҳ (0)