• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Сайлов шаффоф ўтмади». Яккабоғдаги маҳалла аҳли раис қариндошлари томонидан сайланганини айтиб, сайловни «оилавий сайлов» деб атамоқда

    «Дарё»га Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманининг «Чойдори» қишлоғидаги «Толлибулоқ» маҳалласида яшовчи фуқаролардан келиб тушган мурожаатга кўра, жорий йилнинг 3 май куни маҳалла раислигига бўлиб ўтган сайлов шаффоф ўтмаган. Мурожаатчиларнинг айтишича, маҳаллага янги сайланган раис яқинлари ва қариндош-уруғлари берган овоз эвазига рақиб номзодларни ортда қолдирган.

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири воқеа тафсилотларини ўрганди.

    — Мен яшаётган кўчада сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 130 нафардан ортиқ сайловчидан, келишилган ҳолда 13 нафар вакил рўйхатини бердик, — дейди маҳалла кўчабошиларидан бири Ғайрат Азимов. – Аммо ўша 13 нафар вакилдан ҳам 6 нафарига таклифнома беришган, холос. Қолган 7 нафарига таклифнома бормаган. Ўрнига раис Тўра Ўрозовга яқин бўлган, унинг номзодини қўллаб-қувватловчи қариндошлари, яқинларига таклифнома берилган.

    Аниқланишича, «Толлибулоқ» маҳалла фуқаролар йиғини раислигига 2019 йил 3 май куни бўлиб ўтган сайловда 4 нафар номзод қўйилган бўлиб, сайловда номзод Баҳринисо Азизова 5 та овоз, Муяссар Нурбобоева 4 та овоз, Неъмат Шоимов 79 та овоз ва янги сайланган раис (шу кунга қадар фаолият юритиб келаётган амалдаги раис) Тўра Ўрозов 84 та овоз олган.

    Ғайрат Азимовнинг маълумот беришича, баъзи бир кўчабошилар ҳатто сайловчилар рўйхатини ҳам тақдим этмаган, кўчасида кимларга таклифнома берилганидан ҳам бехабар.

    Ғайрат Азимов.

    Ғайрат Азимов.
    Фото: «Дарё»

    — Баъзи бир кўчабошилар сайловчилар рўйхатини ҳам беришмаган, — дейди Ғайрат Азимов. – Шундай бўлса-да, ўша кўчадаги сайловчиларга таклифнома борган. Боиси, ишчи гуруҳдагилар уларни рўйхатга қўшиб, таклифнома юборяпти. «Приём» қилишяпти-да. Масалан, Хўжаёров ва Қудратовлар оиласи фамилия ҳар хил бўлса-да аслида бир оила. Шунга қарамасдан бу оиладан сайловга 7–8 нафар сайловчи қатнашиб, овоз беряпти. Хўжаёров Эргаш аканинг ўзи, аёли ва ўғли ҳам сайловда иштирок этяпти. Сабаби бу оила раис Тўра Ўрозовни қўллаб-қувватловчилар. Шахсан менинг оиламда ҳам овоз бериш ёшига етганлар 5 нафарни ташкил қилади, лекин фақат ўзим иштирок этяпман-ку.

    Ғайрат Азимов ўзи яшовчи кўчадаги 35 та хонадондан 13 нафар вакил рўйхати берилса-да, уларнинг 7 нафарига таклифнома бормаслигини, аммо 12 та оила яшовчи кўчадан 10 дан ортиқ сайловчининг барчасига таклифнома юборилишини янги сайланган раис «Тўра Ўрозовни қўлловчиларнинг ўйини» дея баҳоламоқда.

    Тўра Ўрозов.

    Тўра Ўрозов.
    Фото: «Дарё»

    — Ишчи гуруҳ шу даражада адолатли бўлса, нега мен рўйхатини берган 35 хонадон вакили бўлмиш 13 нафар сайловчидан 7 нафари қолиб кетиб, битта кўчадаги мавжуд 12 хонадондан қатнашаётган 10 дан ортиқ сайловчининг барчасига таклифнома юбориляпти, — дейди Ғайрат Азимов. – Чунки ўзларига тегишли одамлар рўйхати тузилиб, уларга таклифнома юборишган. «Нега мен берган рўйхат бўйича таклифнома бормади» деб сўрасам, таклифнома етмай қолди дейишди. Ҳолбуки, баъзи бир одамларга эртаси куни ҳам таклифнома борган. Демак, таклифномалар етарли бўлган экан-да. Сўраб-суриштирсам кўчабоши Сафар Тўраев ҳам кўчасидан 11 нафар сайловчи рўйхатини берган экан, 5 нафари қолдирилиб, қолган сайловчилар ўрнига янги сайланган раисни қўллаб-қувватловчи одамлар жалб қилинган.

    Кўчабоши Ғайрат Азимовга кўра, бу каби кўзбўямачиликлар ишчи гуруҳнинг иши. Унинг айтишича, сайлов ҳақида хабар топмай қолган кўчабошию, бутун бошли кўча фуқаролари ҳам бор.

    — Ҳатто кўчабоши Тўлқин Очилов ва бутун бошли кўчаси сайлов ўтганидан бехабар қолган экан, — дейди Ғайрат Азимов. – Буни қандай тушуниш мумкин?

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган толлибулоқликлар сайловда 4 нафар номзод қўйилган бўлса-да, сайловгача бўлган жараёнда уларнинг бирортаси ҳақида ҳам маълумот берилмаганини, номзодлар ҳақидаги маълумотлар маҳалла идораси ёки кўчаларга ҳам илиб қўйилмаганини айтмоқда.

    «Толлибулоқ» МФЙнинг янги сайланган раиси Тўра Ўрозов сайловчиларнинг бу иддаосини рад этиб, сайловгача бўлган жараёнда ўз дастури билан сайловчиларни хабардор қилганини билдирди.

    — Ишчи гуруҳ аъзоси бўлсам-да, номзодлар дастури билан мен ҳам таниш эмасдим-ку, аҳоли қандай таниш бўлиши мумкин, — дейди ишчи гуруҳ аъзоси Мейли Шукуров. – Мен номзод дастури билан танишиб, сўнгра аҳолини таништиришим керак эдику. Минг афсуски, ишчи гуруҳ умуман иш бажармадик.

    Мейли Шукуров.

    Мейли Шукуров.
    Фото: «Дарё»

    — 30 апрель куни ичши гуруҳ раиси Абдукарим Оқбўтаевга кўчамиздаги оқсоқоллар «Нега сайловдан бир ой илгари номзодлар ҳақида маълумот берилмади» деб савол беришди, — дейди кўчабоши Баҳодир Нурматов. – Ишчи гуруҳ раҳбари мактабда 6 соат дарси борлиги учун номзодлар ҳақида маълумот беришга вақти бўлмаганини айтди.

    Сайлов қонунчилигига кўра, ишчи гуруҳ фуқаролар йиғини ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилайди ҳамда уни ўтказишдан камида беш кун олдин бу ҳақда тегишли ҳудудда яшовчи фуқароларни хабардор қилиши, фуқаролар йиғини раиси сайловини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориши ва ҳовлилар, уйлар, кўчалар аҳолисининг фуқаролар вакиллари сайлови бўйича умумий йиғилишларини ташкил этиши ва ўтказиши лозимлиги белгиланган.

    Таркиби 9 кишидан иборат ишчи гуруҳ сайловолди жараёнларда ўз вазифасини бажармагани ҳақида фуқаро Баҳром Шоимов ҳам шикоят қилиб, ишчи гуруҳ раҳбари Абдукарим Оқбўтаев маҳалла раислигига номзоди қўйилган Тўра Ўрозовга қуда эканлигини очиқлади. Бўлиб ўтган сайловни эса «оилавий сайлов» дея атади.

    Суриштирувларимиз давомида очиқланишича, Мейли Шукуров, Султон Янгибоев ва Исмат Маҳкамовлар туман ҳокимлигига ишчи гуруҳ раҳбари ва раисликка номзод Тўра Ўрозовнинг қуда-андачилиги ҳақида шикоят қилади. Шикоятни ўрганишга келганлар жараённи ўрганиб, шикоятчиларнинг 2 нафарини, жумладан Мейли Шукуровни ишчи гуруҳ таркибига қўшиб қўйиш билан чекланади. Шунда ишчи гуруҳ таркиби 11 кишига айланади. Аммо «қуда раис» ўзгармайди. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида» Қонунининг 14-моддасида «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), унинг маслаҳатчилари, фуқаролар йиғини органларининг бошқа ходимлари, шунингдек фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларнинг, фуқаролар йиғини органлари бошқа ходимларининг яқин қариндошлари ишчи гуруҳ таркибига киритилиши мумкин эмас. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар ишчи гуруҳга аъзо шахслар ёхуд уларнинг яқин қариндошлари орасидан кўрсатилган тақдирда, улар ишчи гуруҳ таркибидан чиқарилади», дея белгилаб қўйилган.

    Туман ҳокимлиги вакили, сайловда иштирок этган Собир Ориповнинг айтишича, номзодлардан нафақат Тўра Ўрозов, балки Неъмат Шоимов ҳам ишчи гуруҳ раиси Абдукарим Оқбўтаев билан қуда.

    Туман Кўмаклашувчи комиссия раиси Ўлмас Умаровнинг айтишича, шикоят асосида ишни ўрганишга боришганда, ишчи гуруҳ раисини ўзгартириш ҳақидаги таклиф кўриб чиқилаётганда, шикоятчилар ишчи гуруҳ таркибига киритилса, мурожаатдан қониқиш ҳосил қилишини билдирган. Ва оқибатда ишчи гуруҳ раиси ўзгармай қолган.

    Ушбу маҳалла фуқароларидан сайлов куни сайловчи сифатида иштирок этган Зулфия Эрматова ҳамда ишчи гуруҳ раиси ўринбосари Холмаҳмат Алиевлар сайлов адолат мезонлари асосида ўтганини айтиб, сайлов якунида Собир Орипов сайловчиларга жараён шаффоф ўтяптими деб сўраганда, ҳамма «ҳа» дея жавоб берганини таъкидламоқда.

    Зулфия Эрматова.

    Зулфия Эрматова.
    Фото: «Дарё»

    — Сайлов адолат мезонлари асосида ўтди, — дейди Зулфия Эрматова. – Ҳеч қандай ноҳақлик бўлгани йўқ. Хўп, ноҳақлик бўлган экан дейлик, нега ўша куни эътироз билдиришмади?

    — Сайлов куни бўлаётган кўзбўямачиликлар, таклифномаларнинг тўлиқ берилмагани ҳақида айтдим, — дейди Ғайрат Азимов. – Аммо тумандан келган вакил Собир Орипов буни эшитмади-да. Сайлов шаффоф ўтди дея раисни табриклаб кетишди.

    — Сайлов куни ишчи гуруҳ аъзоси Мейли Шукуров ишчи гуруҳ аъзоси эканлигини, аммо сайловгача бўлган жараёнларда ишчи гуруҳ бирор марта ҳам йиғилишиб, сайлов ҳақида фикрлашмаганини, ишчи гуруҳ умуман ишламаганини айтса-да, туман ҳокимлиги вакили Собир Орипов ҳам, кўмаклашувчи комиссия раиси Ўлмас Умаров ҳам бунга эътибор бермади, — дейди Баҳром Шоимов. – Собир Орипов сайловчиларга қоидани 20 марталаб тушунтириб, ҳаммани чалғитишга уринди. Сайловчилар гаранг эмаску, нега бир гапни 20 марта такрорлайди? Бундан кўзланган мақсад ҳамманинг эътиборини чалғитиш эди.

    Баҳром Шоимов.

    Баҳром Шоимов.
    Фото: «Дарё»

    Баҳодир Нурматовнинг сўзларига кўра, сайловдан 10 кун олдин янги сайланган раисга тегишли одамлар иштирокида яширин тарзда йиғин ташкил этилган.

    — Сайловдан чамаси 10 кун олдин, эрталаб соат 7:30 ларда маҳалла идорасига келсам, мажлисдан чиқиб кетаётганларни кўрдим, — дейди Баҳодир Нурматов. – Сўрасам, йиғин бўлибди. Шунда котибга «нега биз кўчабошиларнинг йиғиндан хабаримиз йўқ», деб сўрадим. «Мен билмайман», деди котиб. Бунақа яширин тарзда йиғилиш ўтказмасликлари лозимлигини айтдим. Шунда раис менга телефон қилиб ўдағайлади.

    Маҳалланинг собиқ раиси, янги сайловда номзоди қўйилган Тўра Ўрозов иштирокида сайловдан 10 кун аввал яширин йиғин ўтказилганини 6 та кўчабошилар боши, маҳалла оқсоқоли Жонқобил Холиёров ҳам тасдиқлаб, йиғинда кўчабошилардан айримлари қатнашганини қўшимча қилди.

    Жонқобил Холиёров.

    Жонқобил Холиёров.
    Фото: «Дарё»

    Баҳодир Нурматов маҳалла оқсоқолларининг сайлови ҳақидаги янги қонунчиликка кўра, маҳалла раислигига сайланаётган номзод шу ҳудуднинг ўзидан бўлиши, маҳаллада камида 5 йил яшаган бўлиши ҳақида эслатиб, янги сайланган раис Тўра Ўрозов «Толлибулоқ»да эмас, қўшни маҳаллада яшашини маълум қилди.

    — Сайлов қонунчилигига кўра, раисликка сайланаётган номзод шу ҳудуднинг ўзидан бўлиши ва камида 5 йил шу маҳаллада яшаган бўлиши лозим-ку, нега энди бу маҳаллада яшамайдиган фуқаро «Толлибулоқ» маҳалла раислигига номзодини қўйган? — дейди Баҳодир Нурматов. – Ҳокимият ҳам номзодни тасдиқлаган. Қани бу ерда шаффофлик?

    Баҳодир Нурматов.

    Баҳодир Нурматов.
    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, «Толлибулоқ» маҳалласига янги сайланган раис Тўра Ўрозов «Чойдори» қишлоғидаги «Толлибулоқ»қа қўшни маҳаллада истиқомат қилади.

    Кези келганда шуни таъкидлаш лозимки, «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида» Қонунда кўрсатилишича, тегишли комиссияга тақдим этиш учун фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар бўйича таклифларни тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикрини инобатга олган ҳолда тайёрлаш лозим бўлади.

    Сайлов жараёнини бевосита кузатган журналист, туман газетаси бош муҳаррири Бозор Азизов ҳам «Дарё» мухбири билан суҳбатда сайлов адолат тамойиллари асосида ўтганини, журналист сифатида жараённи синчковлик билан кузатганини билдирди.

    Оқсоқол Жонқобил Холиёров Абдукарим Оқбўтаев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳнинг сайловолди тайёргарлиги талабга жавоб бермаслигини, ишлар қўл учида қилинганини, ҳатто сайловчилар Исмоил Бердиев, Бахтиёр Юсупов ва Шоира Рўзиеваларга 2 тадан таклифнома ёзилганини кўрганини айтмоқда.

    Фото: «Дарё»

    — Адашиб кетган бўлишимиз мумкин, — дейди ишчи гуруҳ раҳбари Абдукарим Оқбўтаев бу айбловларга жавобан.

    Абдукарим Оқбўтаевнинг маълумот беришича, маҳаллада яшовчи жами 4102 нафар аҳолининг 2670 нафари сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлиб, шундан 320 нафар сайловчига таклифнома берилган. Сайловда эса 179 нафар киши иштирок этган. Аммо номзодларга берилган овозлар сонига кўра, сайловда 173 нафар киши иштирок этган.

    Баҳодир Нурматов сайлов куни саноқ комиссияси аъзоси сифатида иш юритганини, Даврон Холиқов, Бозор Умиров, Ҳасан Очилов, Холмат Холиқов ва Баҳодир Нурматовлардан иборат 5 кишилик саноқ комиссиясига сайловгача бўлган жараёнда сайловчиларга таклифномасиз сайлов бюллетени берилмаслиги ҳақида айтилса-да, сайлов куни туман ҳокимлиги вакили Собир Орипов, кўмаклашувчи комиссия раиси Ўлмас Умаров ва ишчи гуруҳ раҳбари Абдукарим Оқбўтаевлар томонидан таклифномасиз келган сайловчиларга ҳам сайлов бюллетени берилиши, сайловда иштирок этиши лозимлиги ҳақида айтилган. Баҳодир Нурматовга кўра, сайлов куни шунингдек саноқ пайтида ҳам чалкашликлар бўлган ва якунда саноқ комиссияси аъзолари натижани тасдиқламаган.

    Ўлмас Умаров.

    Ўлмас Умаров.
    Фото: «Дарё»

    «Толлибулоқ»даги сайлов жараёнида юз берган ҳолатни ўрганиш давомида кўплаб қонунбузилишларига гувоҳ бўлдик, албатта. Энг ёмони бу ҳақда туман ҳокимлигию, туман кўмаклашувчи комиссия раиси ҳам хабар топса-да, жим қараб турган. Ёки ишни ёпиғлигича қолишини истаган. Хўш, нега? Сабаб нима? Бундайин ҳолатларга кўз юмиш сайловчида сайловлар шаффофлигига шубҳа туғдирмасмикин? Саволлар кўп, жавобларга келганда эса масъулларга кўз тикамиз.

    «Дарё» мақолада тилга олинган ҳолатлар бўйича, мутасаддилардан изоҳ кутиб қолади.

    14.05.2019, 14:33   Изоҳ (0)   34738
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қандай ҳолатларда транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилади?

    14.05.2019, 14:22

    Хоразмлик эркак рашк туфайли хотинини пичоқлаб ўлдирди

    14.05.2019, 14:18

    Монополияга қарши курашиш қўмитаси Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг ноқонуний қарорини бекор қилди  

    14.05.2019, 13:35

    18 ёшли Абдуғаффор оққондан азият чекмоқда. У саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож!

    14.05.2019, 13:32

    Жаҳонгир Ортиқхўжаевга янги ўринбосарлар тайинланди

    14.05.2019, 13:01

    Хитой божхона маъмурияти делегацияси Тошкентга келди. Музокараларда Ўзбекистон юк ташувчиларининг Хитойга кириб-чиқишида қулайлик туғдириш муҳокама қилинди

    14.05.2019, 12:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ижтимоий тармоқларга қарамликдан қутулиш учун психологдан тавсиялар

    Маслаҳатлар | 17 май, 16:35

    Ўзбекистонда айрим тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади

    Ўзбекистон | 17 май, 16:30

    “Исроил тарихидаги энг қимматли разведка манбайи” — урушнинг юзсиз “қаҳрамони” Ашраф Марвон ким эди?

    Дунё | 17 май, 16:00

    Жиззахдаги бозор яқинида икки қаватли чойхона ёниб кетди (видео) 

    Ўзбекистон | 17 май, 15:53

    Турк киноси юлдузлари Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие Эвжен тўнғич фарзандининг туғилган кунини нишонлади

    Лайфстайл | 17 май, 15:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.