• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Хитой божхона маъмурияти делегацияси Тошкентга келди. Музокараларда Ўзбекистон юк ташувчиларининг Хитойга кириб-чиқишида қулайлик туғдириш муҳокама қилинди

    Хитой Бош божхона маъмурияти бошлиғи ўринбосари Ли Го бошчилигидаги делегация 13 май куни Давлат божхона қўмитасида бўлди. Бу ҳақда «Дарё»га қўмита ахборот хизмати бош инспектори Ҳусан Тангриев маълум қилди.

    Фото: Давлат божхона қўмитаси

    Фото: Давлат божхона қўмитаси

    Учрашувда Ўзбекистон чегара-божхона постларини замонавий техник-назорат воситалари, жумладан, катта ҳажмли юк автотранспорт воситаларини сканерловчи инспекцион-кўрик мажмуалари билан жиҳозланишида Хитойнинг иштирокига юқори баҳо берилди. Ҳозирда республика божхона постларида фаолият юритаётган 17 та инспекцион-кўрик мажмуаларининг 8 таси Хитой ҳукуматининг турли грантлари асосида келтирилган.

    Учрашувда Ўзбекистон авто юк ташувчиларининг Хитойга кириб-чиқишида қулайликлар туғдириш, ушбу давлат ҳудудида юк ташишда юзага келаётган муаммоларни Халқаро юк ташиш тўғрисидаги Божхона конвенцияси талаблари асосида бартараф этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

    Шунингдек, божхона органлари учун кадрлар тайёрлаш ва ходимларнинг малакасини оширишда икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.

    Учрашувдан сўнг меҳмонлар қўмитанинг божхона тарихи музейида бўлди. Ли Го «Фахрий меҳмонлар» китобида дастхатини қолдирди.

    Фото: Давлат божхона қўмитаси

    Фото: Давлат божхона қўмитаси

    Куннинг иккинчи ярмида Хитой божхонаси делегацияси пойтахтдаги «Чуқурсой» ташқи иқтисодий фаолият божхона постида бўлиб, бу ерда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун жорий қилинган қулайликлар, божхона экспертизасининг амалга ошириш жараёни билан яқиндан танишди.

    Меҳмонларга 2019 йилнинг 1 мартидан бошлаб амалиётга татбиқ қилинган, юкларни божхона расмийлаштирувидан ўтказишда «яшил», «сариқ», «кўк» ва «қизил» йўлакларга йўналтирувчи автоматлаштирилган хавфни бошқариш тизими ҳақида батафсил ахборотлар берилди.

    Делегация пост ҳудудидаги божхона омборларида бўлиб, товарларни омборга жойлаштириш, божхона режимларига йўналтириш жараёнлари билан ҳам танишди.

    Ташриф доирасида меҳмонлар Сирдарё эркин иқтисодий зонаси ҳудудида жойлашган «Пенг-Шенг» қўшма корхонасида ҳам бўлди. Хитойнинг Ўзбекистондаги энг йирик лойиҳаларидан бири бўлган ушбу корхонага 2009 йилда асос солинган бўлиб, унинг муассислигида Сирдарё туманида бир нечта ихтисослаштирилган қўшма корхоналар ташкил этилган. Уларда 1500 дан ортиқ иш ўринлари яратилган.

    Меҳмонлар лойиҳа таркибидаги керамика кафелларини ишлаб чиқариш корхонаси ва иссиқхоналар фаолияти билан яқиндан танишди. Бу ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар нафақат ички бозор, балки экспортга ҳам йўналтирилмоқда.

    14.05.2019, 12:48   Изоҳ (0)   13972
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси қасамёд қабул қилди (видео)

    14.05.2019, 12:11

    Тошкентда йўл талашиб ҳайдовчини урган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    14.05.2019, 11:52

    TBC Bank нима сабабдан Ўзбекистонда биринчи рақамли банк очмоқчи эканлигига тушинтириш берди

    14.05.2019, 11:29

    Тошкент шаҳрида синов тариқасида «ақлли» ҳисоблагичлар ўрнатилмоқда

    14.05.2019, 10:50

    Ўзбекистонда аввал блокланган қатор хорижий сайтлар ишга туширилди. Бу нимадан далолат беради? (видео)

    14.05.2019, 10:45

    Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси бўш иш ўринларига оид номли янги лойиҳани тақдим этди

    14.05.2019, 10:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.