Футбол бўйича Англия Премьер лигасининг охирги турида «Манчестер Сити» сафарда «Брайтон»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди (4:1).
Мазкур ғалабадан сўнг «шаҳарликлар» 98 очко жамғариб, мусобақа жадвалидаги етакчилигини сақлаб қолди ва Англия чемпионига айланди.
Шу билан бирга «манкунианлар» тарихда 6-маротаба (АПЛ қайта ташкил этилган 1992/93 йилги мавсумдан бошлаб ҳисобланса, 4 марта) мамлакат чемпионлигини тантана қилди. Клуб 1937, 1968, 2012, 2014 ва 2018 йилларда ҳам ушбу совринни қўлга киритганди.
Бундан ташқари Пеп Гвардиола жамоаси кетма-кет 2 йил Англия чемпионига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)