Бир йўла 3 нафар футболчи жорий мавсум Англия Премьер лигасининг энг яхши тўпурарларига айланди.
Булар — Муҳаммад Салоҳ ва Садио Мане (иккаласи ҳам — «Ливерпуль»), Пьер-Эмерик Обамеянг («Арсенал»). Уларнинг ҳисобида 22 тадан гол мавжуд.
Таъкидлаш жоиз, Салоҳ 38 та учрашувда шунча гол урган бўлса, Мане ва Обамеянгга 36 та ўйин кифоя қилди.
Габонлик футболчи шундан 4 тасини 11 метрлик жарима зарбасидан киритган бўлса, Салоҳ ҳисобида пенальтидан киритилган 3 та гол мавжуд. Манега эса барча голларини ўйиндан урди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)