12 май, якшанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси 8-турида 3 та беллашув бўлиб ўтади.
Вадим Абрамов қўл остидаги Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси ўз майдонида Қўқоннинг «Қўқон-1912» клубини синовдан ўтказади. Учрашув соат 17:15 да бошланади. Эслатиб ўтамиз, «қалдирғочлар» аввалги турда «Қизилқум»га имкониятни бой бериб қўйган бўлса (0:1), қўқонликлар «Локомотив» билан дурангга имзо чекканди (2:2).
Шу куни Термизнинг «Сурхон» клуби Бахтиёр Ашурматов бошлиқ «Бухоро»га қарши майдонга тушади. Беллашувга соат 17:30 да старт берилади. Маълумот учун, «Сурхон» 7-турда ОКМКга мағлуб бўлганди (0:2). «Бухоро» эса «Насаф»га ютқазиб қўйганди (0:1).
Куннинг сўнгги баҳсида Тошкентнинг «Локомотив» клуби «Металлург» майдонига сафар қилади. Ўйин соат 19:40 да бошланиши белгиланган. Қайд этиш жоиз, «темирйўлчилар» 16 очко жамғариб, мусобақа жадвалида 2-ўринда бормоқда. Бекободликлар эса 10 очко билан 6-поғонадан жой олган.
Суперлига
8-тур баҳслари
12 май, якшанба
«Бунёдкор»—«Қўқон-1912» 17:15
«Сурхон»—«Бухоро» 17:30
«Металлург»—«Локомотив» 19:40
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)