Куба ижтимоий аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, тухум, гуруч, сосискани назоратга олади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«Чекланган миқдордаги озиқ-овқатни ишлаб чиқариш ва сотишни тартибга солиш маҳсулотни барчага адолатли тақсимланишига имкон яратади. Бундай маҳсулотларнинг сирасига гуруч, дуккакли маҳсулотлар, ўсимлик мойи, товуқ, тухум ҳамда сосиска киради», — дейди ички савдо вазири Бетси Диас.
Асосан импорт маҳсулоти ҳисобланадиган товуқ киши бошига 5 килограммдан ошмайди.
Бундан ташқари, бир қатор гигиэна воситалари, шу жумладан, совун, тиш пастаси ва ювиш воситаларига ҳам чекловлар қўйилади.
Ҳукумат вакиллар бу қарорни ғарб мамлакатлари билан муносабатларга киритилган иқтисодий чекловлар билан изоҳламоқда.
Изоҳ (0)