Индонезияда вафот этган сайлов комиссиялари аъзолари сони 496 кишига етди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Тўртта провинцияда сайлов комиссиялари аъзоларининг энг кўп тарқалган ўлим сабаби бош мия инсульти ёки юрак инфарктидир.
Иш вақтида қаттиқ толиқиш, мадори қуриши оқибатида вафот этган сайлов комиссияси аъзоларининг кўпчилиги 50 ёшдан 70 ёшгача бўлган.
Гувоҳларнинг айтишича, уларнинг кўпчилиги қаттиқ ишлаши, соатлаб овозларни санаши оқибатида ўлган. Ғарбий Ява ҳудудида энг кўп — 131 ўлим ҳоллари қайд этилган.
Индонезия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, тўрт провинция — Жакарта, Ғарбий Ява, Рияу ва Жануби-шарқий Сулавеси сайлов комиссиялари аъзолари орасида энг кўп учраган ўлим сабаблари инсульт ва инфаркт билан қайд этилган.
Бундан ташқари, сайловчилар орасида эса юрак-қон томири ва нафас олиш етишмовчилиги, сепсис, астма, шунингдек, бахтсиз ҳодиса натижасида ҳалок бўлиш ҳоллари учраган.
Изоҳ (0)