Zarnews ифторлик пайти риоя қилиш лозим бўлган бешта тиббий тавсияни келтириб ўтди.

Фото: Zarnews

  1. Бир стакан сув ичиб, ифторлик овқатини емай, бир неча дақиқа кутиб туриш лозим.
  2. Асосий овқатни емасдан олдин салатлардан тановул қилиш зарур. Ўзингизни бироз тўйгандек ҳис қилсангиз, ўн дақиқа кутинг-да, сўнгра овқат ейишни давом эттиринг.
  3. Ифторлик таомини шошмасдан, оҳиста ейиш лозим. Шунда ҳазм жараёни мукаммал бўлиб, қорин шишишининг олди олинади.
  4. Ифторликни еб бўлган заҳоти ширинлик емаслик керак. Чунки бу ҳам ҳазмни қийинлаштиради. Ширинликни асосий таомдан бир неча соат кейин еган яхши.
  5. Ифторлик билан саҳарлик орасида 1,5 ёки 2 литр сув ичиш тавсия қилинади. Шунда танангиз кун давомида йўқотган суюқликнинг ўрнини тўлдириб олади.