2019 йил 9 май Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида яшаган 59 ёшли М.М.нинг уйида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Оқибатда уйнинг томи, шифти ва уй жиҳозлари ёниб зарар кўрган ҳамда ёнғин ўчириш вақтида М.М.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.
Ёнғин келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)