11 май, шанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 8-тури доирасида 2 та беллашув бўлиб ўтади.
Куннинг дастлабки ўйинида Миржалол Қосимов қўл остидаги Олмалиқнинг ОКМК клуби сафарда Самарқанднинг «Динамо» жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув соат 17:30 да бошланади. Эслатиб ўтамиз, олмалиқликлар аввалги турда «Сурхон»ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, «Динамо» «Андижон» билан дуранг ўйнаганди (2:2).
Турнинг марказий учрашувида мусобақа жадвалида пешқадамлик қилаётган Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ўз майдонида Наманганнинг «Навбаҳор» жамоасини қабул қилади. Баҳсга соат 19:45 да старт берилади. Маълумот учун, «шерлар» 7-турда «Металлург» устидан ғалаба қозонганди (2:1). Наманганликлар эса «Сўғдиёна»дан устун келганди (3:1).
Суперлига
8-тур баҳслари
11 май, шанба
«Динамо»—ОКМК 17:30
«Пахтакор»—«Навбаҳор» 19:45
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)